ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ ТАЪМИНЛАШ
Keywords:
Прокурор назорати, ахборот-таҳлилий таъминлаш, оналик ва болалик, тиббий қонунчилик, маълумотлар базаси.Abstract
Тезисда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини ахборот-таҳлилий таъминлаш масалалари ёритилган. Муаллиф текширишларни ташкил этишда Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт ва молия, Адлия ва Ички ишлар вазирликлари ҳамда бошқа идоралардан олинадиган маълумотлар базасини шакллантириш механизмини таҳлил қилади. Ахборотларни йиғиш ва тизимли таҳлил қилиш прокурор текширишларининг самарадорлигини ва қонунийлик аҳволига холис баҳо беришни таъминловчи муҳим омил сифатида асослаб берилган.
Downloads
Published
2026-01-30
Issue
Section
Articles