НУТҚ МАДАНИЯТИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
Keywords:
Нутқ маданияти, тўғри сўзлаш, ахлоқий меъёрлар, грамматик тўғрилик, лексик бойлик, таъсирчанлик, ижтимоий муносабат.Abstract
Ушбу мақолада нутқ маданиятининг моҳияти, мақсади ва унинг асосий тамойиллари ҳамда таркибий қисмлари ёритилган. Нутқ маданияти инсоннинг фақатгина тўғри ва аниқ сўзлаш қобилияти эмас, балки ахлоқий, ижтимоий ва маданий масалаларга муносабатини ҳам қамраб олади. Мақолада нутқда тўғрилик, таъсирчанлик, тинглаш, тасвирлаш ва ижобий таъсир каби тамойиллар муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, грамматик тўғрилик, лексик бойлик, интонация ва талаффуз маданияти каби таркибий қисмлар орқали самарали ва таъсирли нутқ шакллантириш мумкинлиги таъкидланган.
Downloads
Published
2025-06-13
Issue
Section
Articles