JASET

ФАОЛЛАШТИРИЛГАН ФОСФОРИТ ИШТИРОКИДА ОҚОВА СУВ ЧЎКИНДИЛАРИНИ КОМПОСТЛАШДА ОРГАНИК МОДДАЛАР ВА АЗОТ ЙЎҚОТИЛИШИНИ КАМАЙТИРИШ

Authors

  • Амонова Наргиза Мухтаровна

    Тиббий ва биологик кимё кафедраси в.б доценти, Бухоро давлат тиббиёт институти Email: amonova.nargiza@bsmi.uz
    Author
  • Темиров Ўктам Шавкатович,

    Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Навоий ш., Ўзбекистон
    Author
  • Жўраев Илхом Икромович

    Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Навоий ш., Ўзбекистон
    Author

Keywords:

оқова сув чўкиндилари, компостлаш, фаоллаштирилган фосфорит, органик модда йўқотилиши, азот йўқотилиши, органоминерал ўғитлар.

Abstract

Ушбу ишда оқова сув чўкиндиларини (ОСЧ) нитрат кислотаси билан фаоллаштирилган шламли фосфорит (ФШФ) иштирокида компостлашда органик моддалар ва азот йўқотилишининг кислота меъёри ҳамда компонентлар нисбатига боғлиқлиги ўрганилди. 30 кунлик компостлашда органик моддалар йўқотилиши фаоллаштирилмаган фосфорит билан 6,15–13,20 %, 60 % кислота меъёрида 3,41–10,72 % ни ташкил этди; фаоллаштиришнинг нисбий самараси 70:30 нисбатда 44,6 % га етди. Азот йўқотилиши 95:5 нисбатда 17,27 % дан 10,84 % гача, энг кичик қиймати эса 70:30 нисбат ва 60 % меъёрда 3,62 % ни ташкил этди. Натижалар фаоллаштирилган фосфоритнинг компостлашда органик моддалар ва азотни сақлаб қолишдаги самарадорлигини кўрсатади.

Downloads

Published

2026-09-26