JASET

«НАВОИЙАЗОТ» АЖ ОҚОВА СУВ ЧЎКИНДИЛАРИНИНГ ОРГАНИК ТАРКИБИ ВА УНИНГ ОРГАНОМИНEРАЛ ЎҒИТЛАР УЧУН АҲАМИЯТИ

Authors

  • Амонова Наргиза Мухтаровна

    Тиббий ва биологик кимё кафедраси в.б доценти, Бухоро давлат тиббиёт институти Email: amonova.nargiza@bsmi.uz
    Author
  • Темиров Ўктам Шавкатович,

    Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Навоий ш., Ўзбекистон
    Author
  • Жўраев Илхом Икромович

    Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Навоий ш., Ўзбекистон
    Author

Keywords:

оқова сув чўкиндилари, органик модда, гумин кислоталар, фульвокислоталар, аминокислоталар, органоминерал ўғитлар.

Abstract

Мақолада «Навоийазот» АЖ биокимёвий тозалаш цехи оқова сув чўкиндиларининг (ОСЧ) органик таркиби ўрганилган. Органик модда, гумин ва фульвокислоталар, сувда эрувчи органик моддалар миқдори ҳамда 16 та аминокислота таркиби HPLC–DAD усулида аниқланган. ОСЧ қуруқ моддасининг 71,83 % и органик моддалардан иборат бўлиб, унда гумин кислоталар 8,82 %, фульвокислоталар 21,61 %, СЭОМ 6,16 % ни ташкил этади; аминокислоталарнинг умумий миқдори 2,02 % ни ташкил этди. Олинган натижалар ОСЧ ни органоминерал ўғитлар учун гумус моддалари манбаи сифатида қўллаш имкониятини кўрсатади.

Downloads

Published

2026-09-26