JASET

МУҚАННА ЁХУД ҲАҚИҚАТ ҲАМ ПАРДА ОРТИДА (МИ)?

Authors

  • Вазиров Ҳайитбой Шералиевич

    Касби тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 53-умумий ўрта таълим мактаби директори, тарих фани ўқитувчиси.
    Author

Keywords:

Муқанна; Оқ кийимлилар қўзғолони; Ўрта Осиё тарихи; диний синкретизм; Маздакийлик; астрономия; оптик тажриба; Наршахий; Шамахий расадхона.

Abstract

Муқанна қўзғолони ( VIII аср) Ўрта Осиё тарихининг энг мураккаб ва баҳсли воқеаларидан биридир. Совет даври тарихшунослигида у миллий-озодлик ҳаракати сифатида талқин этилган бўлса-да, кейинги тадқиқотлар қўзғолоннинг диний-фалсафий ва ижтимоий жиҳатларини очиб бермоқда. Ушбу мақолада Муқанна шахсияти, унинг ғоялари ва қўзғолоннинг моҳияти қиёсий манбалар асосида таҳлил қилинади. Шунингдек, Муқаннанинг астрономик тажрибаси — қуёш нурларини ойналар ва симобли кўзгу орқали акс эттириш ҳодисаси — замонавий оптик тизимлар билан қиёсланиб, ўша давр илмий тафаккурининг илғор намунаси сифатида баҳоланади. Тадқиқот натижалари Муқанна қўзғолонини фақат миллий-озодлик ҳаракати сифатида эмас, балки диний-фалсафий оқим ва илмий тажриба сифатида ҳам кўриш зарурлигини кўрсатади.

Downloads

Published

2026-04-14