JASET

СИНТЕТИК ЦЕОЛИТ СИНТЕЗИ УЧУН ДАЛА ШПАТИ ХОМАШЁСИНИНГ КИМЁВИЙ ВА МИНЕРАЛОГИК ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Шарифов Акмал Халимович

    Бухоро давлат тиббиёт институти, Тиббий ва биологик кимё кафедраси ассистенти
    Author
  • Кодиров Орифжон Шарипович

    Ўзбекистон Миллий университети, “Органик ва нефть-газ кимёси” кафедраси доценти
    Author
  • Ганиев Бахтиёр Шукуруллоевич

    Бухоро давлат университети, “Кимё ва нефть-газтехнологиялари” кафедраси мудири
    Author

Keywords:

цеолит, морденит, дала шпати, синтез, рентгенофлуоресцент таҳлил, раман спектроскопия, минералогик таркиб.

Abstract

Ушбу мақолада Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Сазаган кони дала шпати намунасининг кимёвий ва минералогик таркиби комплекс физик-кимёвий усуллар ёрдамида ўрганилди. Хусусан, рентгенофлуоресцент таҳлил (РФА), рентген фазавий таҳлил (РФТ), раман спектроскопия ва морфологик тадқиқотлар орқали намуна таркиби аниқланди. Олинган натижалар асосида мазкур хомашёни морденит типидаги синтетик цеолит синтези учун манба сифатида қўллаш имкониятлари баҳоланди. Тадқиқот натижалари дала шпати таркибида кремний ва алюминий оксидларининг юқори улуши мавжудлигини кўрсатиб, уни цеолит ҳосил қилиш учун истиқболли хомашё сифатида тавсифлаш имконини беради.

Downloads

Published

2026-02-01