КЛАССИК АРАБ ТИЛИ МАНБАЛАРИДА “МАЪНОВИЙ ВА ЛАФЗИЙ ИЗОФАЛАР”НИНГ ИФОДАЛАНИШИ
Keywords:
Изофа, маъновий изофа, лафзий изофа, мудоф, мудоф илайҳи,Абдураҳмон Жомий, маъмул, наҳв, қаратқич келишиги,мослашмаган аниқловчи.Abstract
Мазкур мақолада классик араб тили грамматикасида муҳим ўрин тутувчи изофа ҳодисасининг назарий асослари, унинг маъновий (ҳақиқий) ва лафзий (шаклий) турлари кенг ёритилган. Абдураҳмон Жомий, Маҳмуд Замахшарий, Мустафо Ғалайиний каби нуфузли грамматикларнинг изофа ҳақидаги қарашлари ўзаро қиёсланган, изофанинг мазмун яратишдаги функционал имкониятлари изоҳланган. Мақолада маъновий изофанинг «لِ», «مِنْ» ва «في» маъноларида келувчи уч кўриниши мисоллар билан тушунтирилган, лафзий изофанинг сифат ва маъмул муносабатига асосланган грамматик кўринишлари шарҳланган. Шунингдек, изофа бирикмасининг гапдаги синтактик вазифалари ва классик манбалардаги қўлланиш хусусиятлари таҳлил этилган.
Downloads
Published
2026-01-29
Issue
Section
Articles