“ШАРҲИ МУЛЛО” АСАРИДА АРАБ ТИЛИ СИНТАКСИС ҚОИДАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Keywords:
Абдураҳмон Жомий, араб наҳви, синтаксис, фоъил, исмий гап, феълий гап, лафз, калима, тўлиқ турланмайдиган исмлар.Abstract
Ушбу мақолада Абдураҳмон Жомийнинг «Шарҳи Мулло» асарида ёритилган араб тили синтаксисига оид масалалар илмий таҳлил қилинган. Асарда المرفوعات, المَنْصُوبَات ва المَجْرُورَات мавзулари доирасида исмий ва феълий гаплар тузилиши, улардаги асосий бўлаклар — المبتدأ والخبر ҳамда الفعل والفاعل ўртасидаги синтактик муносабатлар атрофлича ўрганилган. Абдураҳмон Жомийнинг фоъил ҳақидаги тўрт ҳолатли таснифи, эга ва кесимга оид ўзига хос қарашлари, шунингдек «asmāʾu-s-sitta» ҳақида илгари сурган илмий янгиликлари мақолада алоҳида ёритилган. Шу билан бирга, «الكلمة» ва «الكلام» тушунчаларининг этимологияси, «лафз» атамасининг моҳияти, ҳамда тўлиқ турланмайдиган исмларга оид қоидалар Жомийнинг илмий мероси мисолида таҳлил этилган. Мақолада муаллифнинг араб наҳвшунослиги тарихидаги ўрни ва унинг илмий янгиликлари очиб берилган.