JASET

ҲАРБИЙ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ҚОНУНЛАР ИЖРОСИ УСТИДАН НАЗОРАТ СУБЪЕКТЛАРИ, ОБЪЕКТЛАРИ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ШАКЛЛАРИ

Authors

  • Исроилов Қаҳрамон Анварович

    Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистранти E-mail: Isroilov2025@gmail.com
    Author

Keywords:

прокурор назорати, ҳарбий тиббий хизмат, назорат субъектлари, назорат объектлари, ҳарбий прокуратура, қонунлар ижроси, тиббий муассасалар, ҳарбий-тиббий комиссия.

Abstract

Мазкур мақолада ҳарбий тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширишнинг назарий-ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари комплекс таҳлил қилинган. Хусусан, прокурор назоратининг субъектлари тизими, назорат объектларининг таснифи ҳамда назоратни амалга ошириш шакллари илмий асосланган ҳолда ёритилган. Ҳарбий тиббиёт тизимининг ёпиқлиги, қатъий иерархик тузилмаси ва давлат сири режимида фаолият юритиши мазкур соҳада назоратни ташкил этишга ўзига хос талабларни юзага келтиради. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ҳарбий прокурор ва ҳудудий ҳарбий прокурорларнинг ваколатлари, шунингдек, мутахассисларни жалб қилиш механизми атрофлича таҳлил қилинган. Назорат объектлари бошқарув органлари, даволаш-профилактика муассасалари, ҳарбий-тиббий экспертиза органлари ҳамда санитария ва таъминот муассасалари кесимида ўрганилган. Шунингдек, прокурор текшируви, ахборот-таҳлилий мониторинг, мурожаатлар билан ишлаш ва ҳуқуқий таъсир чораларининг ўрни очиб берилган.

Downloads

Published

2025-12-21